«Москва гўзали» танлови ғолибаси Малайзия қиролига турмушга чиқди…
2015 йилги «Москва гўзали» танлови ғолибаси Оксана Воеводина Малайзия қироли Муҳаммад V Келантан Султонга турмушга чиқди. Тантанали тўй маросими шу йилнинг 22 ноябрида «Barvikha Concert Hall» концерт залида бўлиб ўтди. Тўй спиртли ичимликларсиз ўтди. Дастурхонга эса қирол ҳалол деб ҳисоблаган таомларгина тортилди. Меҳмонлар қаршисига қирол ўз миллий кийимида, Оксана рус миллий кийимида чиқиб келишди. […]