Сардор Музаффаров арманистонлик боксчини мағлуб этди
![Сардор Музаффаров арманистонлик боксчини мағлуб этди](https://zamin.uz/uploads/posts/2018-12/1544292009_5db1a3c216027e3d8bbeef605a98145e.jpg)
Бугун Россия Бокс Федерацияси томонидан катта бокс кечаси ташкил этилди. Унда умидли боксчимиз Сардор Музаффаров (3 ғалаба, 1 КО, 1 мағлубият) ҳам рингга кўтарилди. 23 ёшли чарм қўлқоп устамизга арманистонлик Давид Оганнисян (5 ғалаба, 1 КО, 6 мағлубият) рақиблик қилди. 6 раунд давом этган жангда ҳакамлар ҳамюртимизнинг ғалабасини бир овоздан қайд этишди. Шу тариқа Музаффаров профессионал боксдаги 4-ғалабасини кўлга киритди.