Пухта ўйланган ташаббуслар ва истиқболли лойиҳалар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 13 декабрь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.