Пойтахтимизда ўқ отиш бўйича Халқаро ҳакамлик курслари бўлиб ўтмоқда
Тошкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Халқаро ҳакамлик курслари бошланди. Курслар Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси (ISSF) дастурига биноан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси ҳамкорлигида пойтахтимиздаги «Ватанпарвар» ташкилоти базасида ўтказилмоқда.