АЛАМЗАДА… (12-қисм. БИРИНЧИ ФАСЛ)
* * * Мелибой мироб Ҳайдар сувчини эргаштирганча самолёт томон юриб борарди-ю, нуқул ҳайрат аралаш чор атрофга аланглашдан тийила олмасди. — Қара, Ҳайдар, — дерди ёнидаги қишлоқдошини туртиб. — Шундай каттакон айриплонга чиқиб осмону фалакка кўтарилсак-а!.. Туйқусдан пастга тушиб кетса-чи? Абжағимиз чиқиб кетса керак-а? — Бе, бунақасида илгариям учганман, — мақтанди Ҳайдар сувчи. […]