Динда саволим бор: «Зинокор онам мени мастликда оқ қилган! Энди гуноҳкорманми?»
Савол
Ассалому алайкум! Отам ёшлигимизда бизни ташлаб кетган. Онам ҳозир ароқ ичади ва зино ҳам қилади. “Ундай қилманг” деганимда жуда қаттиқ урушиб ҳам қолганмиз. Шундан кейин айтмайдиган бўлдим. Баъзида намоз ўқиётганимда ҳам ароқ ичиб ўтиради.
1. У ароқ ичаётган хонада намоз ўқисам гуноҳ бўлмайдими?
2. Онам билан кўп урушиб қолиб оқ бўлишгача бораяпман. Сўнг тавба қиламан, аммо яна такрорланаяпти. Агар у билан ярашиб олиб бошқа урушмасам ва тавба қилсам гуноҳим кечириладими?
3. Онам мастлигида мени оқ қилса оқ бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди.
2). Кечирилади.
3). Оқ бўлмайсиз. Сиз урушишингиз билан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Фойдасиз ишни қилманг. Фақат Аллоҳ таолодан сўранг. Валлоҳу аълам!