Оғуфуруш сотиладиган наркотикларни қабристонда сақлар экан…
Рим полициячилари яқинда «Верано» қабристонида наркотик асраётган кимсани қўлга олди. 42 ёшли бу эркак мармар бўйича етук уста экан. Аммо наркотик савдоси билан доимий равишда шуғулланиб келган.
Полициячилар у бошқариб кетаётган машинадан негадир шубҳаланиб, ортидан кузатишга аҳд қилишди. Ва қабристонда сотиш учун мўлжалланган наркотикларни беркитган еридан чиқариб олаётган маҳал тутишди. Полиция ходимлари эркакнинг 110 мингта доза наркотигини тортиб олишди. Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Наркотикфуруш қамоққа олинган.