«Франция хоними» танлови иштирокчиси трактор остида қолиб ҳалок бўлди…
Шу йил 26 апрел куни «Франция хоними» танлови иштирокчиси Морган Роллан Пеи-де-ла-Луар яқинидаги қишлоқ кўчаси бўйлаб велосипедда дўсти билан бирга кетаётганди. Кутилмаганда йўлидан автомобил чиқиб қолди. Қиз автомобилдан қочаман деб ҳаракатланишда давом этаётган трактор баллонлари остида қолди. Фожиа юз берган жойга биринчи бўлиб ўт ўчирувчилар бригадаси келди. Улар 22 ёшли соҳибжамолни вертолётда шифохонага жўнатишди. Афсуски, Роллан шифохонагача етмай оламдан ўтди.