Атамбоев ўта кескин баёнот берди: «Бу алаҳлаш ва Қозоғистон раҳбарияти хархашаси»
«Ҳаттоки сўнгги молиявий инқироз нефть ва газнинг йирик захираларига эга бошқа давлатларга оғриқлироқ зарба берди. Қирғизистон эса валюта барқарорлигини ҳам сақлаб қолди, у қўшниларга қараганда анча секинроқ пастга шўнғиди, биз ЯИМ кескин қулашига ҳам йўл қўймадик», - дея айтиб ўтди ҚР президенти Алмазбек Атамбоев «Ала-Арча» давлат қароргоҳида 15 ноябрь куни барқарор ривожланиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида.
«Бироқ бизнесни ривожлантириш учун катта бозор керак ҳамда биз ЕОИИга катта умидлар билан киргандик. Читать дальше...