Ёлғон гувоҳлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида халқимизнинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилмоқда.
Ана шулардан бири қуйи палатага Президентимиз томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасидир. Читать дальше...