ТОШКЕНТ – "Ипотекага олинган уй қарз тугамай туриб¸ авария ҳолатига келди"
ТОШКЕНТ. "Мен – Нилуфар Пўлатова, 1966 йилда туғилганман. Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Сурум маҳалласидан мурожаат йўлламоқдаман. Маҳаллада қурилган намунали уйлардан бирини ҳали битмасдан, “коробка” ҳолда кредит асосида сотиб олгандик. Уйлар 2011 йилда қуриб битказилиши керак эди. Лекин орадан 7 йил ўтса-да, битказилмади. Аҳвол жуда оғир, уйлар талабга жавоб бермайди, авария ҳолатида. Уйлар абгор аҳволда эканига қарамай, “Қишлоққурилишбанк” ходимлари кредитни тўлашимизни талаб қилиб келаверди. Читать дальше...