Суперлига. "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинига кириш бепул
"Локомотив" Суперлига 5-турида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Стадионга янада кўпроқ мухлислар жалб этиш, уларга янада кўпроқ қулайликлар яратишга интилаётган "Локомотив" ПФК мазкур учрашувга мухлисларнинг бепул тарзда киришларини таъминлашга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
7 апрел куни соат 18:00да "Локомотив" стадионида старт оладиган учрашувни бевосита ўйингоҳдан кузатишни мақсад қилган барча мухлислар "Локомотив" стадиони кассаларига мурожаат қилишлари мумкин.... Читать дальше...