Сўнгги беш йил ичида Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони деярли икки баробарга ортди
2012 йилдан 2017 йилга қадар Россия фуқаролигини олган хорижликлар сони деярли уч баробарга (95 737 тадан 257 822 тагача) ортди, деб хабар беради Sputnik.
2017 йилда Россия паспорти 85 119 нафар украиналикка тақдим этилган. 2012 йилдаги кўрсаткичлар билан солиштирганда, бу етти баробарга кўп демакдир.
Ўтган йил натижаларига кўра, иккинчи ўринни қозоғистонликлар эгаллади (уларнинг сони 40 718 кишига тенг). Беш йил давомида уларнинг сони уч баробарга ортган (2012 йилда 14 585 нафар қозоғистонликка Россия фуқаролиги берилган). Читать дальше...