Тошкентда сўнгги ҳафтада 7 киши ис газидан ўлди, ҳокимият махсус йиғилиш ўтказди
Тошкент ҳокими вазифасини бажараётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 ноябрь куни коммунал хизматлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказди. Gazeta.uz нашрининг хабар қилишича, йиғилишда тошкентликлар ва тегишли ташкилотлар ис газидан заҳарланиш олдини олиш учун газ ускуналарини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя қилишга чақирилган. Бу йиғилиш 31 октябрь куни пойтахтнинг Чилонзор туманида 4 бола, 1 ноябрь куни Юнусобод туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб, ўлиши ортидан ўтказилди. ... Читать дальше...