Коронавируснинг иситмадан кўра аниқроқ белгиси маълум қилинди
Фото: Роспотребнадзор Ҳид ва таъм сезгиларининг йўқолиши коронавирус юқтирганликнинг асосий белгилари бўлиши мумкин. Бу ҳақда Лондондаги Қироллик коллежи олимлари маълум қилишди. Қайд этилишича, шундай белгиларга эга бўлган 59 фоиз беморларда коронавирусга тест топширилганда мусбат натижа чиққан. Ушбу кўрсаткич коронавирусни аниқлашда юқори иситмадан кўра аниқроқ белги эканлиги маълум бўлган. Олимларнинг таъкидлашича, таъм ва ҳид сезгиларининг йўқолиши бошқа белгилар билан бирга коронавирус инфекцияси борлигини уч карра аниқроқ кўрсатади. Читать дальше...