«Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади, кейинги бекат Пушкин!» Поезд қўзғаган онда Бахтиёр бир қалқиб тушди. Боши вагон ичидаги тутқичга урилди. Пешонасини ушлаб ён-верига аланглади. «Ҳеч ким кўрмадимикин». Рўпарасида аллақандай газетани варақлаб ўтирган аёлдан бошқа вагонда ҳеч ким йўқ эди. Соат ҳам ўн бирдан ошиб қолган. Ўзи бунақа пайтда одам кам бўлади метрода? Бахтиёр чўнтагидан рўмолчасини чиқариб, ловуллаб турган пешонасига босди. Ишқилиб, ғурра бўлмаса гўргайди. Беихтиёр қаршисидаги аёлга тикилди ва... таниди. Бу Саида! Худди ўшанинг ўзи... Читать дальше...