Мирзачўл туманида фирибгар 90 млн. сўмлик мол-мулкни ўзлаштириб юборди
Мирзачўл тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган Қ.О. шу туманнинг «Ғалаба» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ш.Ж.дан 3 бош қорамолини 16.360.000 сўмга баҳолаб, насияга олиб кетди. Шундан бери Ш.Ж. фирибгарга инсоф тилаш билан банд. Худди шундай, Қ.О. туманнинг «Ержар» маҳалласида яшовчи, Ш.А.нинг бир бош туяси ва бир бош қорамолини 9.500.000 сўмга […]