Трамп ўзининг икки ёрдамчиси – Манафорт ва Стоунни афв қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Рождество байрами арафасида – 23 декабрь куни турли жиноятларда айбланиб, қамалган 26 кишини афв қилди. Улар орасида махсус прокурор Роберт Мюллер томонидан юритилган Россиянинг АҚШдаги президент сайловига аралашувига оид тергови билан боғлиқ иш бўйича судланган Пол Манафорт ва Рожер Стоун ҳам бор. Ҳозир 71 ёшда бўлган Пол Манафорт терговдаги марказий фигуралардан бири бўлган. Сиёсий технолог 2016 йили бир неча ой Трампнинг сайлов штабига раҳбарлик қилган, бироқ сайловга етмай бу лавозимни тарк этган. Читать дальше...