Суперлига. "Металлург" ўз майдонида "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Coca Cola Суперлигаси 2-туридан ўрин олган сўнгги баҳс "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин бекободликларнинг минимал - 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга ўйиннинг 5-дақиқасида Шаҳзодбек Нурматов муаллифлик қилди. Шу гол ўйинда ягоналигича қолди: "Металлург" ўз уйида "Бунёдкор"ни таслим этди. Кейинги турда бекободликлар "Машъал" меҳмони бўлади, "Бунёдкор" эса ўз уйида "Андижон"ни қабул қилади. "Металлург" – "Бунёдкор" 1:0 Гол: Шаҳзодбек Нурматов 5... Читать дальше...