Қуддусдаги тўқнашувлар: 200 дан зиёд фаластинлик касалхонага ётқизилган
Қуддуснинг Ал Ақсо масжиди атрофида 10 май куни Исроил полицияси билан кечган тўқнашувларда 300 нафардан зиёд фаластинлик жароҳат олган. 230 га яқин киши шифохоналарга ётқизилган бўлиб, улардан етти нафарининг аҳволи оғир, дея хабар қилди Associated Press агентлиги фаластинлик врачлардан олинган маълумотга таянган ҳолда. Ливаннинг Al Mayadeen телеканали хабарига кўра, 10 май куни кечга бориб тўқнашувлар барҳам топган. Associated Press агентлиги полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли гранаталар қўллаганини хабар қилган. Читать дальше...