Тошкент метросини ривожлантириш Россия ширкатига топширилди
Россиянинг “Трансмашхолдинг” ширкати “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси билан 2022-2032 йилларда Тошкент метросини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Меморандумда қайд этилишича, Россия ширкати асосан "Тошкент метрополитени" инфратузилмасини модернизация қилиш, ҳаракат таркибини янгилаш, рақамли бошқариш тизимини жорий этиш, хавфсизлик тизимларини такомиллаштириш билан шуғулланади. Шунингдек, “Трансмашхолдинг” метро ҳудудида савдо ва реклама хизматларини кўрсатиш тизимини жорий этади. Читать дальше...