Оғир атлетика. Олтин медалларимиз сони яна биттага кўпайди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати қизлар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Турсуной Жабборова олтин медални қўлга киритди. Гап шундаки, -87 кг вазн тоифасида супачага чиққан вакиламиз даст кўтариш машқида 108, 111 ва 113 кг тошларни ўзига бўйсундирган ҳолда, кичик олтин медаль соҳибасига айланди. Спортчимиз энг яқин таъқибчисидан 4 кг кўпроқ вазнга эга тошни кўтара олди. Энди Жабборова силтаб кўтариш баҳсларида иштирок этади!