Ўзбекистонда аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти 3 йилдан 6 йилга оширилиши мумкин
Адлия вазирлиги «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди. Фармон билан Тараққиёт стратегиясида камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш кўзда тутилган. Молия вазирлигига уч ой муддатда пенсияни […]