БМТ Афғонистон халқига қарийб 5 миллиард долларлик ёрдам зарурлигини маълум қилди
Куни кеча БМТ ва унга шерик халқаро ташкилотлар 28 миллион афғонистонликларга ёрдам режасини эълон қилди. Уларнинг 22 миллиони мамлакат ичкарисида, 5,7 миллиони минтақанинг бешта мамлакатида бошпана топгани ҳақида айтилмоқда. Уларнинг эҳтиёжи учун 2022 йилда 4,44 миллиард доллар маблағ зарур бўлади. Тожикистоннинг «Ховар» ахборот агентлиги БМТ матбуот хизмати тарқатган маълумотга таяниб шу ҳақда ёзмоқда. Афғонистон иқтисодиёти […]