Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдаров жанги олдидан тарозига чиқди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Икки нафар профессионал боксчиларимиз Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдаров 22 май тонгида Мексиканинг Мексикали шаҳрида ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказади. Дўсматов мезбон боксчи Мойзес Гутеррезга (10-0-2, 5КО) қарши рингга кўтарилса, Холдаров ҳам мексикалик Рамос Баражасга (14-27, 4КО) қарши баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашувлар олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.