Долларнинг сўмга нисбатан янги қиймати эълон қилинди
Марказий банк 24 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси -10,19 сўмга тушиб, 11 084,90 сўм бўлди. Евро кўтарилди (+85,65) ва 11 836,46 сўм бўлди. Россия рубли +3,36 сўмга ошиб, 190,38 сўмга етди.