Жиззахда 156 млн. сўмлик ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Мирзачўл туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб ёзмоқда Департамент ахборот хизмати. Қайд этилишича, ушбу жараёнда фуқаро С.Х. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 12 975 дона “Авифлокс” номли дори воситасини фуқаро А.га 156 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда […]