Холанд "Сити" таркибида илк мавсумдаги режалари ҳақида гапирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Эрлинг Холанд Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Манчестер Сити"га ўтди. Якшанба куни норвегиялик футболчи "шаҳарликлар" мухлисларига таништирилди. Бошқа фикрлар билан бир қаторда, Холанд янги мавсумдаги умидлари билан ўртоқлашди. "Янги мавсум бошланишини интиқлик билан кутяпман. Ишончим комилки, биз биргаликда мазмунли лаҳзаларни бошдан ўтказамиз. Мавсумдан умидларим? Жамоадагилар танишиш, мустаҳкам алоқа ўрнатиш ҳамда завқ олиш. Қачон мен футболдан роҳатлансам, голлар ураман ва ғалаба қозонаман", - деди футболчи.