Берлин, Вена, Рим, Прагада митинглар бошланди
Европа давлатларининг марказий шаҳарларида нархлар ошиши ва Россияга қарши санкцияларга қарши митинглар бошланди. Берлин, Венада намойишчилар нархларни тушириш ва Россия билан муносабатларни яхшилашни талаб қилишмоқда. Римда ва Прагада намойишга чиққан фуқаролар ҳаёт харажатлари ошиши, инфляция ва энергия нархлари ошишига қарши чиқишмоқда. РБК