Ўзбекистондаги банклар 9 ойда аҳолидан қанча доллар сотиб олган? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистонда январь—сентябрь ойларида банклар томонидан аҳолидан 8,96 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олинган. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботидан маълум бўлди. Жорий йилнинг тўққиз ойида аҳоли томонидан банкларга сотилган доллар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 млрд долларга кўп бўлди. Бу даврда банклар энг кўп 1 000 доллардан юқори операцияларни амалга оширган. Уларнинг миқдори 4,05 млрд долларни ташкил қилган. Кейин ўринда 300—500 доллар миқдоридаги операциялар қайд этилган. Читать дальше...