Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензиялар берилди
Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун «Crypto Trade NET» ва «Crypto Market»ларга биринчи лицензиялар берилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди. Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Агентликнинг расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади. Шунингдек, Crypto Trade NET» ва «Crypto Market»лар Марказий Осиё ва МДҲ ҳудудидаги […]