Twitter Ғарб ОАВларини “ҳукумат томонидан молиялаштириладиган” деб кўрсата бошлади
BBC, PBS, NPR ва бошқаларга шундай белги қўйилди. Илгари бундай белгилар асосан Хитой ва Россия нашрларида бўлган. Бунга жавобан BBC “тезда” белгини олиб ташлашни талаб қилди, NPR эса пост нашр этишни бутунлай тўхтатди. Улар ўзини мустақил деб биляпти.