Перуда ҳукуматга қарши учинчи умуммиллий намойиш бўлиб ўтди
Перуда ҳукуматга қарши учинчи умуммиллий намойиш бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабр ойида мамлакатда давлат тўнтариши содир бўлган эди. Коррупцияда айбланаётган социалистик президент лавозимидан кетди, парламент тарқатиб юборилди. Намойишчилар муваққат президентнинг истеъфога чиқиши, амалдаги президентнинг озод этилиши ва сайловлар тайинланишини талаб қилмоқда.