Навоий ИЕСда қуввати 650 МВт бўлган янги буғ-газ қурилмаси бунёд этилади
“Навоий ИЕСда қуввати 650 МВт бўлган учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Навоий ИЕС” АЖ ва “Mitsubishi Power Ltd.” (Япония) компанияси ўртасида ушбу энергоқурилмани қуриш бўйича шартнома имзоланди. Инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг 2023 – 2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-459-сонли қарорида белгилаб […]