Ўзбекистон ва яна 90 давлат Исроилни Суриянинг Жўлон тепаликлари оккупациясини тўхтатишга чақирди
Кеча шу мазмундаги БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси қабул қилинди. Ҳужжатни 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Хитой каби давлатлар қўллади. 8 давлат қарши бўлди. 62 давлат бетараф қолди. Исроил 1967 йил Олти кунлик уруш давомида Сурия ҳудудини оккупация қилган, 1981 йилда эса ўзига қўшиб олган.