Бельгия терма жамоаси футболчиси чиройли гол муаллифига айланди (+видео)
Хитой чемпионатининг 19 турида «Тяньцзинь Тэда» клуби ўз уйида Рафаэль Бенитес бошқарувидаги «Далянь Ифан» жамоаси қабул қилди.
Баҳсда жанговар 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Ўйиннинг 26 дақиқасида мехмонлар ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Карраско бурчакдан зарбаси амалга оширган ҳолда рақиб дарвозасига чиройли тарзда гол киритди. Карраско ўйин давомида дубль қайд этган бўлса, «Далянь Ифан» сафида дебютини ўтказган Соломон Рондон ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйишга эришди.