Иорданияда номаълум кимса сайёҳларни оммавий равишда тиғдан ўтказди…
Фожиа Иорданиянинг Жараш шаҳрида содир бўлди. Маълумотларга қараганда, пичоқ билан қуролланган кимса сайёҳларга ташланиб, уларни оммавий тарзда пичоқлай кетган. Оқибатда уч нафар сайёҳ, уларнинг кузатувчиси ва хавфсизлик хизмати ходими жиддий тиғ жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Жароҳат олган сайёҳлар эса испаниялик аёллар экан. Уларнинг икки нафари ўта оғир аҳволда дея баҳоланган.
Полиция ходимлари жиноятчини қўлга олди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.