Шацких Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига мурожаат билан чиқди!
Терма жамоа сафида 34та гол уриб энг яхши тўпурар бўлиб турган Максим Саудиядан учралган мағлубиятдан сўнг йигитларни қўллаб-қувватлади.
«Йигитлар сизларга омад тиламоқчиман! Футбол бу оддийгина Ўйин, ундан кўп ҳам эмас, кам ҳам! Унда кимдир ютади, кимдир ютқазади, энг асосийси ҳар доим ўзингга, ўз кучингга ва майдондаги шергингга бўлган ишончни сақлаб қолиш. Кичкинагина имконият қолган бўлса ҳам ундан фойдаланиш керак. Бунга ишониш лозим. Биз эса бутун халқимиз билан биргаликда сизларга мухлислик қиламиз ва қўллаб-қувватлаймиз! Барчамизга омад ёр бўлсин, омад эса кучлиларни севади!!!», – дейди Максим Шацких.
Манба: Championat.asia