ДУНЁ ОЛИМЛАРИ ХУДОНИНГ БОРЛИГИНИ ЯНА БИР БОР ИСБОТЛАШДИ…
Бир гуруҳ астроном олимлар Роберт Ястров етакчилигида яна худонинг бор-йўқлиги масаласида давом этган баҳслардан сўнг мавзуга илмий ёндашган ҳолда аниқ, қисқа ва лўнда фикрларни ўртага ташлашди. Уларнинг айтишига кўра, агар худо бўлмаса, коинотда Катта портлаш содир бўлиб, бунинг натижасида Ер сайёраси юзага келмасди. Чунки ўша даврларда ҳам худди ҳозиргидек коинотдаги бирор сайёрада тараққиёт, ҳаёт бўлмаган. Демак, худди ҳозирги водород бомбаси каби кучли портлашни Яратганнинг ўзи хоҳлаб, амалга оширган. Шу билан ўзининг буюк мўъжизаларидан бирини яратган. Ер сайёрасини яшаш учун тўлақонли шарт-шароитларга асослаган ҳолда пайдо қилган.