Россия Халқ артисти Алла Пугачёва янги йилда мамлакат Биринчи телеканали орқали қўшиқ ижро этмайди…
Шу ҳақда хонанданинг концерт директори Елена Чупракова расман маълум қилди. Директорнинг гапига қараганда, Россия эстрадаси маликаси Алла Пугачёва бу йилги янги йил тантаналарида қўшиқ айтишдан қатъиян бош тортди. Сабаби, йил давомида кўп ишлаб юборган. Ўзининг юбилей концертида чиқиши, Биринчи каналдаги турли кўрсатувларда суратга тушиш ва «Тот самый концерт» деб номланган фильмда суратга тушиш кабилар хонандани чарчатиб қўйган. Шубҳасиз, бунга Алла Пугачёванинг ёши ҳам сезиларли таъсир ўтказмоқда. Ҳозирда етмишдан ошган Алла Пугачёва илгариги даврлардагидек ўта фаоллик билан концертлар бера олмайди. Буни тушунса бўлади.