Тўйда сальто ташлаш оқибатида яна бир йигит жабр кўрди… (ВИДЕО)
Интернет тизимида худди шу ҳолат акс этган видеоролик пайдо бўлди. Видеоёзувда кўриниб турибдики, никоҳ тўйлардан бири жараёнида куёвжўралардан бўлса керак, бир йигит саҳнага чиқиб сальто ташлаган. Афсуски, унинг оёқлари ўртада рақс тушаётган йигитлардан бирининг бўйни ва боши аралаш келиб тушган. Жабрланувчи йиқилган.
Тахминларга кўра, бу видеоролик шу йил октябр ойида ёзиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Фарғона вилоятидаги никоҳ тўйи пайтида ҳам бир йигит сальто ташлаш оқибатида қўпол хатога йўл қўйган ва оламдан ўтганди.
upl. uz