ОЧ—2020. Иордания КХДРни мағлуб этди, БАА эса Вьетнамни юта олмади (видео)
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Таиланд мезбонлик қилаётган U23 Осиё чемпионатининг D гуруҳи вакиллари 10 январь, жума куни 1-тур ўйинларини ўтказди. Вьетнам олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари билан баҳс юритди. Мазкур учрашувда ҳисоб очилмади ва мусобақанинг амалдаги вице-чемпионлари дурангга рози бўлди. U23 ОЧ—2020 1-тур баҳслари 10 январь, жума Д гуруҳи Вьетнам — БАА 0:0 Иордания олимпиячилари эса КХДРга қарши майдонга тушди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Муҳаммад бани Атиэҳ иорданияликларни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Умар ал-Зебдиэҳ ҳисобни оширди. Ўйин якунланиши арафасида Рйан Ҳён Жу ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. КХДР — Иордания 1:2 Голлар: 0:1 — 45+1 Муҳаммад бани Атиэҳ, 0:2 — 74 Умар ал-Зебдиэҳ, 1:2 — 90+1 Рйан Ҳён Жу. Ушбу гуруҳда иккинчи тур баҳслари 13 январь куни бўлиб ўтади. Унда БАА КХДР билан, Иордания эса Вьетнам билан ўйнайди. Шу билан мусобақанинг 1-тур учрашувлари ўз якунига етди. 11 январдан бошлаб 2-тур учрашувлари старт олади. Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 январь куни Хитойга қарши ўйин ўтказади.