Шаҳрам Ғиёсов ва Бобоусмон Батуров… Токиога йўлланма берувчи турнирга ким бориши аниқ бўлди
Бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақаларга йўл оладиган таркибни аниқлаш учун спарринг жанглар ўтказилди. Хабарингиз бор, бир нечта вазн тоифаларида ушбу масала очиқ турган эди. Шунинг учун ҳам бугун мазкур жанглар ташкил қилинди. Мухлислар ўртасида узоқ тортушувларга сабаб бўлган вазн -69 кг да Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Бобоусмон Ботуровлар орасида қай бири танланиши ушбу спарринга боғлиқ эди. Жанглар ёпиқ тарзда ўтказилди.
– Жанг бўлиб ўтди. Ҳар уч раундда ҳам ғалабага эришдим. Буни Марат ака ҳам айтди. Лекин рахбар чақириб, ёшларга йўл беришимиз кераклигини, профессионал боксга анча мослашиб кетганлигимни айтди. “Яхшиси ушбу йўналишда ўзингни кўрсатиб, байроғимизни юксакларга кўтаргин, келганинг учун рахмат, ёшларга имкон берайлик, хафа бўлмайсан», деди. Албатта, Сакен акага ишонч билдирганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса, Ўзбекистон шарафини доимо ҳимоя қилишга тайёрман. Насиб қилса, профессионал боксда улкан зафарлар қучиб, барчани хурсанд қиламан деган умиддаман”, – дея Шаҳрам Ғиёсовнинг сўзларини келтирган «Sports.uz» нашри.
Шундай қилиб, Токио Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини Бобоусмон Ботуров ҳимоя қилади.