Наримон Григорян қотиллигида гумондор ушланди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Тошкентда таниқли дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилгани хабар қилинганди. Тошкент шаҳар прокуратураси қотилликда гумондор ушланганини маълум қилди. «2020 йил 14 январь куни соат тахминан 11:50ларда, 1985 йилда туғилган, «Григорян Нариман» ХК дизайнери Нариман Алимджановнинг мурдаси, вақтинча яшаб келган Яшнобод тумани, Чигил кўчаси, 42А-уй, 7-хонадонда қотиллик аломатлари билан топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 14.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Н.Алимджановнинг қотили аниқланиб, айб эълон қилинди ва унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади», дейилади хабарда.