ИЧИШ ВА ЧЕКИШ МИЯНИ ЭРТА ҚАРИТАДИ…
Жанубий Калифорния университети олимлари спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотларининг зарари масаласида навбатдаги тадқиқотларни ўтказишди. Натижа шундай бўлдики, кунига бир бокал вино, пиво ва бошқа ичимлик истеъмол қилган, бир неча ўн донадан сигарет чеккан одамнинг мияси тез фурсатда қариб қоларкан. Шу нарса ёши 41-80 атрофида бўлган юздан зиёд кўнгиллиларда текшириб кўрилди.
Агар ҳар куни ичкилик дозаси бир граммданга кўпайтириб борилса, мия қаришининг тезлиги кунига 0, 02 ёшга қисқариб боради. Сигарет эса мия ва бошқа аъзолар учун ичкиликдан ҳам хавфлироқ. У нафақат мияни эрта қаритади. Балки тишларни тўкади, ўпкани чиритади, жигарни қуритади, юракни заифлаштиради, қон томирларни қисқартиради, уларда холестерин кўпайишини таъминлайди. Олимларнинг гапига кўра, агар одам кунига ярим қути сигарет чекса ҳам, миясининг қариш муддати 0, 03 ёшга қисқариб боради.