Самвел Бабаян Хитойдаги вазият ҳақида гапирди
“Биз ҳозир жамоани тайёрлаш, қайси йўналишда ишлаш ва қачон максимал юкламалар бериш кераклигини билмаяпмиз. Вирус билан боғлиқ вазият ёқимсиз ва жуда жиддий. Аммо жамоамизга ҳамма нарса назорат остида эканлиги айтилмоқда, чунки аллақачон давлат даражасида чора-тадбирлар кўрилмоқда. Аммо табиий равишда хавотирларимиз мавжуд. Эҳтиёткорлик чоралари кўрилмоқда, бизнинг тиббий штабимиз ҳам шу билан шуғулланяпти.
Байрамгача 10 фоиз одамлар тиббиёт ниқобларидан фойдаланган бўлса, ҳозир ниқобларни барчада кўришимиз мумкин. Албатта, бундай манзара жуда ҳам ёқимсиз“, — дея Бабаяннинг сўзларини келтиради СА.