Туркияда самолёт қулаши оқибатида 52 йўловчи турли даражада жароҳатлар олди… (ВИДЕО)
“Pegasus” авиакомпаниясига қарашли самолёт Измирдан Истамбулга келиб Сабихи Гекчен аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учради. Бунинг натижасида самолёт уч қисмга бўлиниб кетди ва ўша заҳоти кучли ёнғин юзага келди. Фожиа содир бўлган ерга қутқарувчилар отрядлари ўз вақтида етиб келишди. Жами 52 нафар жароҳат олган йўловчи касалхоналарга ётқизилди.
Маълумотларга қараганда, самолёт бортида ўша пайт жами 171 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзолари бўлган. Ҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Йўловчилар қисқа фурсатда хавфсиз жойга эвакуация қилинган.