Муҳаммад Салоҳ Токиодаги Олимпиадада қатнашадими?
Тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида футбол баҳслари 23 июлдан 8 августга қадар бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи ўйинлари эса 31 июль куни якунланишини ҳисобга олсак, Салоҳ мерсисайдликларнинг мавсумолди йиғинларини ўтказиб юбориш эҳтимоли мавжуд.
Агар Миср олимпиячилари кейинги босқичга йўл олса, у ҳолда 27 ёшли форвард АПЛнинг 2020/21 йилги мавсум стартида ҳам қатнашолмайди.