Навбатдаги «Эл-Класико» учун чипталарнинг нархлари эълон қилинди
Чипталар нархи 96-410 евро оралиғида бўлади (VIP-ўринлар инобатга олинмаган тақдирда).
VIP-чипталарнинг баҳоси 1600 евро қилиб белгиланган. Меҳмонлар сектори учун чипталар сотуви «Барселона» томонидан амалга оширилади.
Маълумот учун, мазкур баҳс 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 01:00да, «Сантьяго Бернабеу»да старт олади.