ҚУЁШ САЙЁРАСИДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ФАЗО КЕМАСИ ПАРВОЗ ҚИЛМОҚДА. БУ ҲАҚИҚАТМИ?..
Барчага маълум, сиз-у бизга ва яна бошқа сайёраларга ҳаёт бағишлаб турган Қуёш сайёрасига яқин бориб бўлмайди. Масалан, НАСА ташкилоти «Parker Solar Probe» деб номланган ускунани Қуёшни яқинроқдан ўрганиш учун учирган. 2018 йили шу ускуна қуёшга яқинлашиш бўйича рекорд даражани қайд этди. Ускуна билан қуёш ораси 18, 6 миллион километр масофани ташкил этди. Аммо НАСА ташкилоти мутахассислари бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Ускуна яқин келажакда қуёшга янада яқинроқ боради.
Майли, ҳозир гап бу ҳақда эмас. Тайванлик уфолог Скотт Уоринг ўзга сайёраликлар фазо кемалари билан кпроқ қизиқадиган ягона олим десак муболаға бўлмайди. Яқиндагина у Мексикадаги вулқон атрофида ўзга сайёраликлар фазо кемасига кўзи тушганини ёзганди. Видероликда ҳақиқатан ўзга сайёраликлар фазо кемаси вулқон ичкарисига кириб чиқиб юргани тасвирланган. Уоринг куни кеча Қуёш сайёрасида ҳам учбурчак шаклидаги ўзга сайёраликлар кемаси парвоз қилаётганини айтди. Олимнинг таъкидлашига кўра, бу учбурчак шаклидаги ўзиучар ускуна Қуёшнинг ичкарисига кириб, яна қайтиб чиқмоқда. Кейин эса сайёранинг шундоқ биқинида парвоз қилмоқда. Бу манзаранинг ажабланарли жиҳати шуки, манаман деган ускуналар миллионлаб километрлардан туриб қуёшни кузатса-ю, ўзга сайёраликлар кемаси бемалол сайёранинг ички қисмида парвоз қилса. Куйиб кетмаганининг сири нимада экан?
— Бу кема ҳақида НАСА ташкилотидагилар хабардор эканига сира шубҳам йўқ, — деди Скотт Уоринг. — Бу ташкилот нуқул сир сақлайди. Ҳеч қачон инсонларга ҳақиқатни айтмайди. Ким нима деса десин, бироқ мен бир неча ой давомида шу учбурчак шаклидаги кемани кузатдим. У ўзга сайёраликлар кемаси. Хулоса қилдимки, ўзга сайёраликлар биз ерликлардан миллиардлаб, керак бўлса, бир неча ўн триллиардлаб йилга илгарилаб кетган. Тағин билмадим.
Астағфирилло!!!